Этиологический фактор играет существенную роль в формировании особенностей реагирования иммунной системы, течения и исходов инфекционных заболеваний. Исследования состояния иммунного статуса во взаимосвязи с изменениями цитокинового спектра у детей, больных сальмонеллезом, являются актуальной на сегодняшний день.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг жанубидаги қадимги тарих ва моддий маданиятни ўрганиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қадимги Суғддаги археологик тадқиқотларнинг салмоғи ҳам анча юқори. Бизга маълумки, Суғд тарихига оид ёзма маълумотлар “Авесто”да Суғд-Суғуда этнонимининг пайдо бўлиши билан бошланиб, эллинизм, илк ўрта асрларда янада кўпроқ келтирилади. Бу ҳолатни даврий жиҳатдан уч даврга: 1) “Авесто” ва Суғднинг Аҳамонийлар давлати таркибига кирган давр; 2) Эллинизм даври; 3) Ўрта асрлар даври.
Ушбу мақолада республикамиздаги транспорт ва логистика хизматларининг аҳамияти, ўзига хос хусусиятлари муҳокама қилинади. Мақолада замонавий транспорт ва логистика инфратузилмаси ва такомиллаштириш йўллари, республикамизда транспорт-логистика хизматларини ташкил этиш стратегиялари ҳақидаги масалалар муҳокама қилинади.
Mақолада фонд бозорларига COVID-19 коронавирус пандемияси таъсирининг илмий-назарий жиҳатлари тадқиқ қилинган. Шунингдек, «Тошкент» Республика фонд биржасидаги савдо айланмасининг пандемия давридаги ўзгаришлари таҳлил қилинган, эконометрик таҳлиллар асосида COVID-19 коронавирус пандемиясининг фонд биржасидаги савдо айланмасига таъсир этувчи омилларнинг корреляцион боғлиқлиги аниқланган. Ўзбекистон фонд бозорининг фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.